UNIVERSAL-SAYT
Universal portal....
Seyshanba, 2026-04-14, 9:43 AM
Sayt Minyusi
Bo'limlar
Dunyo yangiliklari [6]
Sport yangiliklari [7]
Shou-Biznes yangiliklari [4]
O'zbekiston yangiliklari [3]
Kino va Serial [1]
XXI asr texnologiyalari [0]
Qiziqarliy [0]
Sevgi Dunyosi [0]
Yulduzlar biografiyasi [0]
INTERNET yangiliklari [2]
Bizning savol
Оцените мой сайт
Всего ответов: 2
Sayt statistikasi

Jami onlayn: 1
Mehmonlar: 1
Azolar: 0
Главная » 2016 » Апрель » 28 » Актёр Санъат Девонов 84 ёшида вафот этди
1:00 PM
Актёр Санъат Девонов 84 ёшида вафот этди

Kecha, 27 апрель кунининг иккинчи ярмида кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида Хоразмда оламдан ўтди. Бу ҳақда Хоразмдаги "Биз буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивалида иштирок этаётган санъаткорлар маълумотига асосланиб, qalampir.uz хабар берган.

Ўзбек театр ва кино санъатида ўчмас из қолдирган актёр Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 майида Хоразм вилояти, Ҳонқа туманида таваллуд топган эди.

У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театридан бошлаган. Кейинчалик актёр Тошкентга келади ва ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқийди. Сўнг Ўзбек давлат драма театрида, Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида ишлайди.

Санъат Девоновга театр саҳнасида йирик қаҳрамонлар образини гавдалантириш насиб этади. У "Ҳамлет"да Ҳамлетни, "Навоий"да Алишер Навоийни, "Тоҳир ва Зуҳра"да Тоҳир ролини ижро этди.

Санъат Девонов кино оламида ҳам салмоқли ижод қилди.

Ўзбек кинотомошабини уни миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири "Мафтунингман" фильми орқали яхши танийди.

Унинг кинодаги илк роли "Амирликнинг интиҳоси" фильмидаги Шерали роли эди (1954).

Марҳум актёрнинг фильмографиясида 25та фильм бор. "Улуғбек юлдузи", "Оловли йўллар", "Алпомиш" шулар жумласидан.

Актёр Санъат Девоновнинг меҳнатлари эътиборга олиниб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.

Категория: Shou-Biznes yangiliklari | Просмотров: 660 | Добавил: abduboqiyev99 | Теги: shou biznez xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Saytga kirish
Saytdan izlash
Kalendar
«  Апрель 2016  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Yangiliklar arxiv
Ulug'bek rahmatullayev
Reklama
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • UNIVERSAL-SAYT.UZ © 2026
    uCoz