Қанча мунгли сатрлар ёздим,
Шодон қўшиқ куйлагим келди.
Хижронларнинг қўлин тутди-ю,
Армон мендан йироқга кетди.
Уй ҳаёллар қарида учиб,
Яшаяпман орзуни қучиб,
Ана энди тақдирдан чўчиб,
Армон мендан йироқлаб кетди.
Ёр ёнингга қайтаман, деди,
Дил изҳорим айтаман, деди.
Орзу қилган кунларим келди.
Армон мутлоқ бегона энди.
Ёнимда-ку ёргинам ахир,
Бизларни бир қилдику тақдир.
Тақдир азал доимо хақдир,
Армон менга бегона энди.
Омад қушим келди эркалаб,
Мени қучар бўлди сийпалаб,
Ҳатто у ҳам менга бахт тилаб,
Армон мендан йироқлаб кетд
|